Ҳар бир жиноятнинг сабаби, унга имкон яратган шарт-шароитлари бўлади. Ҳудудларни ўрганиш орқали криминоген вазиятга салбий таъсир кўрсатаётган омиллар аниқланиб, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олиш чоралари кўрилади.
Шу кунларда ИИВ Академиясининг Маъмурий ҳуқуқ кафедраси ўқитувчилари томонидан Қорақалпоғистон Республикасида ўрганишлар олиб борилмоқда. “Ҳудудбай” ишлаш жараёнида маҳаллаларнинг криминоген ҳолати, жиноятликни жиловлаш бўйича амалга оширилаётган профилактик чора-тадбирлар, салмоғи ошаётган жиноятлар, уларнинг келиб чиқиш сабаблари тизимли таҳлил қилинмоқда.
Хусусан, Хўжайли, Нукус, Тахиатош туманларида ўтказилган учрашувлар чоғида маҳаллаларни жиноятдан холи ҳудудга айлантириш борасидаги долзарб вазифалар муҳокама қилинди. Жиноятчилик салмоғи ўзгаришсиз қолаётган “Бунёдкор”, “Маданият”, “Саманбай”, “Дийхан Арна” ва бошқа маҳаллалардаги муаммолар ўрганилиб, ҳар бир ҳудуд бўйича алоҳида чора-тадбирлар ишлаб чиқиш, ҳуқуқбузарликларнинг сабаб ва шарт-шароитларини таҳлил қилиш, жиноятчилик кўрсаткичини сезиларли камайтириш, мазкур фаолиятга аҳолининг барча қатламларини жалб қилиш юзасидан таклифлар берилди.
Ишчи гуруҳнинг республикадаги ўрганишлари давомида ҳудудий ички ишлар органларига методик ёрдам кўрсатишга қаратилган вазифалар белгилаб олинган.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати