Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Тақдимотда вакилларимиз ҳам қатнашди

27 Май 2022, 07:05

1177

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясида ҳарбий олий таълим муассасалари томонидан яратилган инновацион дастур ва ишланмалар кўргазмаси ташкил этилди.

Унда Инновацион ривожланиш вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия, “Ватанпарвар” ташкилоти ҳамда қатор таълим муассасаларидан вакиллар қатнашди. Маълумотларга кўра, кўргазмадан юздан зиёд конструкторлик ва илмий ишланмалар ҳамда инновацион лойиҳалар ўрин олди. Жумладан, ИИВ Академиясининг “Smart Akademiya” интеграллашган ахборот таълим платформаси учун ишлаб чиқилган дастурий маҳсулотлар тадбир иштирокчиларида алоҳида қизиқиш уйғотди.   

Кўргазма якунида энг яхши ишланма муаллифлари ташкилотчилар томонидан тақдирланди.

 

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

 

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech