Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Султон Жалолиддин ҳақида спектакл

25 Май 2023, 09:05

740

“Маънавият ойлиги” доирасида ИИВ Академияси курсантлари “Қилич ва қисмат” спектаклини томоша қилдилар.

Таниқли ижодкор Сирожиддин Рустамовнинг шу номли тарихий асари асосида саҳналаштирилган спектаклда ролларни Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти талабалари ижро этишди.

Мўғуллар истилоси даврида Хоразмшоҳлар салтанатида юз берган мураккаб воқеалар, буюк ватандошимиз Жалолиддин Мангубердининг юрт озодлиги йўлида душманга қарши олиб борган жасоратли кураши ҳақида ҳикоя қилувчи саҳна асари мухлислар томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинди.

Мардлиги ва мислсиз қаҳрамонлиги билан ном қозонган тарихий сиймоларимиз ҳаёти ва фаолиятига бағишланган бу каби саҳна асарлари курсант ёшларнинг ватанпарварлик туйғуларини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этиши, шубҳасиз.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

 

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech