Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Суд вакилидан тавсиялар

05 Декабрь 2024, 08:12

286

ИИВ академиясида умумюрисдикция судлари билан ҳамкорликда давра суҳбати ташкил қилинди.

Фуқаровий-ҳуқуқий фанлар кафедраси профессор-ўқитувчилари ва курсантлар иштирок этган тадбир фуқаролик ишлари бўйича судларнинг ички ишлар органлари билан ҳамкорлигига бағишланди.

Тадбирда Тошкент шаҳар умумюрисдикция суди (фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати) судьяси Жасур Сирожов ўз мулоҳазалари билан ўртоқлашди. Соҳа вакили ички ишлар органлари ва судлар ҳамкорлигида амалга оширилаётган чора-тадбирлар, ҳуқуқни қўллаш амалиётида юзага келаётган айрим муаммолар ва уларни бартараф этиш омилларига атрофлича тўхталди.

Мулоқот давомида курсантлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech