Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Суд-ҳуқуқ тизими вакиллари учун

16 Март 2026, 18:21

78

12-13 март кунлари Олмалиқ шаҳрида “Қийноққа солишга қарши курашиш: халқаро амалиёт ва миллий тажриба” мавзуида навбатдаги ўқув курси ташкил қилинди.

Инсон ҳуқуқлари миллий маркази ташаббуси билан ўтказилган машғулотларга ички ишлар, прокуратура ва суд органлари вакиллари жалб этилди.

Тингловчилар қийноққа солиш, асоссиз ушлаб туриш ва қамоққа олишга қарши халқаро стандартлар, Нельсон Мандела қоидалари ва айбсизлик презумпциясининг мазмун-моҳияти, ҳуқуқни қўллаш амалиётида инсон ҳуқуқларини таъминлаш, қийноқ ҳамда муомала ва жазолашнинг қаттиқ, шафқатсиз, инсонийликка зид ёки қадр-қимматни камситувчи турлари учун белгиланган жавобгарлик, бу борада халқаро амалиёт ва миллий тажрибанинг ўзига хос жиҳатлари юзасидан маърузалар тингладилар.

Назарий ва амалий машғулотлар судьялар, Инсон ҳуқуқилари миллий маркази мутахассислари, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, Давлат ва ҳуқуқ институти, ИИВ академияси ҳамда Малака ошириш институти вакиллари томонидан ўтказилди. Якунда тест синовидан муваффақиятли ўтган 65 нафар тингловчига сертификатлар топширилди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech