Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Стратегиядаги мақсад ва вазифаларга бағишланди

28 Октябрь 2023, 07:10

842

ИИВ Академиясида “Ички ишлар органларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш фаолиятидаги долзарб муаммолар” мавзусида республика илмий-амалий конференцияси ўтказилди.

Манфаатдор вазирлик ва ташкилотлар, етакчи олий таълим ва илмий тадқиқот муассасалари билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда  жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳадаги давлат сиёсатининг истиқболли йўналишлари асосида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ва истиқболдаги устувор вазифалар юзасидан фикр алмашилди.

ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти, Йўл ҳаракати хавфсизлиги муаммоларини ўрганиш маркази, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, Божхона институти, Фанлар академиясининг Давлат ва ҳуқуқ институти, ИИВ Академияси вакиллари сўзга чиққан конференцияда “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш фаолиятини “Халқ манфаатларига хизмат қилиш” тамойили асосида ташкил этиш самарадорлиги”, “Йўл ҳаракати хавфсизлиги муаммолари ва уларнинг ечимлари”, “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш фаолиятида прокуратура органларининг вазифалари”, “Жамоат хавфсизлигини таъминлашда божхона ва ички ишлар органлари ҳамкорлиги”, “Жамоат хавфсизлиги таъминлаш бўйича ички ишлар органлари фаолиятида “Миранда қоидаси” халқаро стандартини қўллаш”, “Замонавий шароитда жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш самарадорлиги” мавзуларида маърузалар тингланди.

Мутахассисларнинг фикр-мулоҳазалари, таклиф ва тавсиялари асосида жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада ривожлантиришга қаратилган муҳим йўналишлар белгилаб олинди.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech