Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Спорт – жисмоний ва руҳий тетиклик гарови

20 Август 2022, 06:08

1151

Бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар сингари ички ишлар органларида ҳам ходимларнинг жисмоний тайёргарлигига устувор аҳамият қаратилади.

Ички ишлар вазирлиги академиясида шахсий таркибнинг спорт билан шуғулланиши учун барча шарт-шароитлар яратилган. Жанговар ва жисмоний тайёргарлик кафедраси қошидаги спорт заллари, югуриш майдони ва тренажёр зали ходимлар билан мунтазам банд.

Мажмуада спортнинг самбо, дзюдо, кураш, жанговар самбо, армрестлинг, қўл жанги, бокс, оғир ва енгил атлетика турларидан машғулотлар олиб борилади. Ҳар бир спорт йўналишига малакали мураббийлар бириктирилган бўлиб, бу ҳам машғулотлар сифатини янада оширишга хизмат қилмоқда. Бундан ташқари, ходимлар ишдан бўш вақтларида футбол, волейбол, стол тенниси ва сузиш билан шуғулланиб, соғлом турмуш тарзини янада оммалаштиришда фаоллик кўрсатиб келишмоқда.

Кадрлар бўлими бошлиғи, подполковник Бобур Дадажоновнинг айтишича, шаҳодатланган профессор-ўқитувчилар, ходимлар ва хотин-қизларнинг жисмоний шуғулланишлари учун жадвал ишлаб чиқилган. Машғулотлар жараёнида уларнинг ёш тоифаси, вазн меъёрига ҳам алоҳида эътибор қаратилади. Ҳар ой якунида эса ўтказилган машғулотлар якуни бўйича синовлар қабул қилинади.

Сўнгги йилларда Ички ишлар вазирлиги ҳамда ҳарбийлаштирилган олий таълим муассасалари тизимида спортнинг турли йўналишлари бўйича беллашувлар ўтказиш ўзига хос анъанага айланди. Мазкур мусобақаларда Академия ходимларининг фаол иштирок этиб, совриндорлар сафидан жой олиб келаётгани, қувонарли ҳол албатта.

Мухтасар қилиб айтганда, жисмоний тарбия ва спорт касбий тайёргарликнинг ажралмас қисми саналади. Ходимлар билан олиб борилаётган машғулотлар саломатлик гарови бўлиши билан бирга, уларнинг жисмоний фаоллигини оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

 

ИИВ Академияси Ахборот хизмати 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech