Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Спорт – жисмоний фаоллик гарови

11 Август 2023, 06:08

905

Айни кунларда ички ишлар органлари тизимида “Интизом ойлиги” уюшқоқлик билан давом этмоқда. 

Ойлик доирасида амалга оширилаётган тадбирлар ходимларнинг касбий тайёргарлигини ошириш, улар ўртасида хизмат интизоми ва қонунийликни мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Бу борада Ички ишлар вазирлиги академиясида ҳам тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Ходимлар билан спорт-соғломлаштириш машғулотлари олиб борилиб, уларнинг жисмоний тайёргарлигини мунтазам ошириб боришга алоҳида эътибор қаратиляпти.

Бундан ташқари, антропометрик кўрсаткичлари юқори бўлган ходимларнинг жисмоний ҳолати ҳам назоратга олинган. Бу каби тадбирлар шахсий таркибнинг хизмат фаолияти самарадорлигини оширишга хизмат қилмоқда.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech