30 июнь куни ИИВ Академиясида жиноятчиликка қарши курашишнинг долзарб муаммоларига бағишланган илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди.
Қонун ижодкорлари, ҳуқуқни қўлловчи ҳамда муҳофаза қилувчи органлар вакиллари, қатор етакчи олий таълим муассасаларидан олим ва тадқиқотчилар иштирок этган тадбирда атрофлича фикр алмашилди.
Сўзга чиққанлар “Жиноятчиликка қарши курашишда ижтимоий профилактиканинг аҳамияти”, “Жазони ижро этиш тизимида маҳкумларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоясини таъминлаш”, “Тергов органлари фаолият самарадорлигини оширишда ахборот технологияларининг ўрни” ва бошқа долзарб мавзуларга тўхталиб ўтишди.
Конституциявий ислоҳотларнинг устувор жиҳатлари, жиноятчиликка қарши курашиш соҳасидаги муаммоларнинг илмий-амалий ечимлари юзасидан билдирилган фикр-мулоҳазалар анжуман долзарблигини оширди.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати