Ватан ҳимоячилари куни арафасида ИИВ Академиясида кўп йиллар самарали хизмат қилган истеъфодаги ходимлар ва уларнинг оила аъзолари ҳолидан хабар олинди.
Таълим муассасаси раҳбарияти ташаббуси билан амалга оширилган тадбир эл-юртимиз тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш, соҳа учун кадрлар тайёрлашда фидойилик кўрсатган фахрийларга байрамона кайфият улашди.
Хусусан, истеъфодаги офицерлар Владимир Соколов, Юсуф Ниёзов, Зоиржон Розиқов, Абдулҳақ Пайзиев, Абдувоҳид Қурбонов, Абдуғани Эгамбердиев билан учрашув устозларнинг шарафли касбини муносиб давом эттираётган шогирдлар, айниқса курсант ёшлар учун чинакам ибрат мактаби бўлди. Тадбир баҳонасида хонадон эгаларига байрам совғалари туҳфа қилинди.
Шунингдек байрам муносабати билан хизмат вақтида ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзолари ҳам йўқланди. Марҳумларнинг ҳаёт йўли, яхши амаллари ва инсоний фазилатлари ёдга олинди. Давлатимиз томонидан соҳа ходимларининг оилаларига кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик дилларга чексиз қувонч бағишлади.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати