Кекса авлод вакилларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамиятдаги ўрни ва фаоллигини янада ошириш мақсадида октябрь ойининг биринчи ҳафтасида “Кексалар ҳафталиги”ни ўтказиш белгиланган.
ИИВ Академияси раҳбарияти ташаббуси билан бир гуруҳ соҳа фахрийлари ҳолидан хабар олинди. Самимий суҳбат чоғида устозлардан кўнгил сўралиб, доно ўгитлари, панду насиҳатлари тингланди.
Ҳақиқатан ҳам, ҳаётнинг оқу қорасини таниган нуроний инсонлар жамиятимиз кўркидир. Уларнинг ибратли йўли, етук тажрибаси ёшларни ўз касбини қадрлашга, юрт равнақи йўлида садоқат билан хизмат қилишга ундайди. Фахрийларни қадрлаш мақсадида ўтказилаётган бу каби тадбирларда ёш ходимлар ҳам фаол ташаббускор бўлиб, “устоз-шогирд” анъаналарини давом эттиришга муносиб ҳисса қўшишмоқда.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати