ИИВ Академияси вакиллари Зафаробод туманидаги “Чимқўрғон” маҳалласида бўлди.
Ишчи гуруҳ томонидан маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий аҳволи, жиноятчилик кўрсаткичи, криминоген вазиятга салбий таъсир кўрсатаётган омиллар, жамоат тартибини сақлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш бўйича амалга оширилаётган профилактик ишлар ўрганилди.
Жойларда аҳоли билан учрашувлар ўтказилиб, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди. Мазкур маҳалла мисолида ишлаб чиқилган “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликни жиловлаш бўйича “фуқаробай” ишлаш методикаси”нинг мазмун-моҳияти тарғиб қилинди. Бу борада секторлар раҳбарлари, маҳалла раиси, ҳудуддаги ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар eтакчиси ва профилактика инспектори учун белгилаб берилган асосий вазифалар тушунтириб ўтилди.
Очиқ мулоқотлар чоғида криминоген вазиятни барқарор сақлаш, аҳоли муаммоларини бартараф этиш, “маҳаллабай”, “хонадонбай”, “фуқаробай” тизимга асосланган ишларни такомиллаштириш, маҳалладаги соғлом маънавий муҳитга салбий таъсир кўрсатаётган омилларга барҳам бериш, ҳуқуқий тарғибот тадбирлари самарадорлигини ошириш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати