Собиқ Тошкент олий милиция мактабини битирган курсантлар ўзлари таълим олган таълим масканида учрашдилар.
Дийдорлашув тадбири мароқли суҳбат ва таассуротларга бой ўтди. Меҳмонлар таълим маскани ҳаётида рўй берган ўзгаришлар, янгидан барпо этилган бино ва иншоотлар билан танишдилар. Сўнгги йилларда ўқув жараёнига татбиқ қилинган янгиланишлар ҳақида маълумот берилди.
– Олий мактабни тамомлаганимизга ўттиз бир йил бўлибди, – дейди Хўжанд шаҳридан келган истеъфодаги майор Амон Ғозиев. – Таълим масканининг замонавий қиёфасини кўриб, чиндан ҳайратландим. Биз ўқиган шароитлар билан ҳозирги имкониятларни мутлақо солиштириб бўлмайди. Шундай улуғ даргоҳда таълим олиб, ҳаётда ўз ўрнимни топдим. Бугунги тадбир баҳонасида ёши улуғ устозларимиз билан дилдан суҳбат қурдик.
Учрашувда курсантлик даврининг илиқ хотиралари ёдга олинди. Собиқ битирувчилар Академиянинг диққатга сазовор масканларида суратга тушиб, учрашувни тарихга муҳрладилар.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати