Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Сиртқи таълимга кириш имтиҳонлари бўлиб ўтмоқда

24 Июль 2023, 02:07

17343

ИИВ Академиясининг Сиртқи таълим факультетида ўқиш истагидаги номзодлар учун кириш имтиҳонлари бошланди.

Маълумки, Сиртқи таълим факультетига олий ва ўрта махсус маълумотли ходимлар қабул қилинади. Бунинг учун улар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда камида уч йиллик хизмат стажига эга бўлиши керак.

Жорий йил факултетга 1500 нафардан ортиқ номзод ҳужжат топширди. Улар орасида ички ишлар органлари билан бирга, бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи тузилмалар ходимлари бор. Имтиҳонлар комлекс тест синовидан иборат махсус касбий танлов ҳамда якка тартибдаги якуний суҳбат тарзида ўтказилмоқда. Унга кўра, махсус касбий танловдан муваффақиятли ўтганларга якка тартибдаги якуний суҳбатда иштирок этиш имконияти берилади.

Айтиш жоизки, Президентимизнинг “Ички ишлар органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида факультетда ўқиш муддати олий маълумотга эга бўлмаган шахслар учун 4 йил, олий маълумотли шахслар учун эса 3 йил этиб белгиланган.

 

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech