ИИВ Академиясининг шаҳодатланган профессор-ўқитувчилари ва ходимларидан хизмат, жанговар, жисмоний ҳамда ахлоқий-психологик тайёргарлик бўйича синов қабул қилинди.
Ҳар бир жараён тасдиқланган жадвал асосида ўтказилди. Ходимлар “Макаров” пистолети ва “Калашников” автоматидан нишонни мўлжалга олиш, жанговар қуролларни қисмларга ажратиш ва йиғиш, қўл жанги усулларини қўллаш, 100 ва 1000 метр масофаларга югуриш, тўсиндан тортилиш, шунингдек соҳага оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти бўйича амалий ҳамда тест синовларини топширдилар.
Эслатиб ўтамиз, синов якунлари бўйича етарлли балларни олган ходимларга вазирликнинг амалдаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжалари асосида тегишли малака тоифалари берилади.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати