Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

СИНГАПУР АКАДЕМИЯСИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК ЙЎЛГА ҚЎЙИЛДИ

17 Декабрь 2024, 09:12

80

Куни кеча Ички ишлар вазирлиги академияси раҳбари Рустам Хатамов бошчилигидаги делегация Сингапурда бўлди.

Мамлакатимиз вакиллари дастлаб Сингапур Ички ишлар вазирлиги академиясида бўлиб, таълим муассасаси раҳбари Анвар Абдуллоҳ билан учрашдилар.

Мулоқот чоғида ҳамкорлик алоқаларининг бугунги ҳолати ва истиқболлари юзасидан фикр алмашилди. Анвар Абдуллоҳ давлатларимиз ўртасидаги дўстона муносабатлар кўп қиррали ҳамкорликка мустаҳкам асос бўлаётганини алоҳида эътироф этди. Унинг таъкидлашича, Сингапур – Ўзбекистон алоқаларида таълим соҳаси етакчи ўринни эгаллайди. Ҳозирги мураккаб шароитда кадрлар тайёрлаш йўналишида ҳамкорликни кенгайтириш ва илғор тажрибаларни ўрганиш томонлар манфаатига хизмат қилади.

Ўз навбатида, делегациямиз раҳбари Рустам Хатамов кейинги йилларда Ўзбекистон ва Сингапур муносабатлари сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилиб, ҳамкорликнинг янги истиқболлари очилганини мамнуният билан қайд этди. “Сингапур замонавий соҳаларда жадал тараққиётга эришаётган мамлакат. Айниқса таълим, коррупцияга қарши курашиш, киберхавфсизлик, IT технологиялар сингари йўналишларда улкан салоҳият ва тажрибага эга. Бугунги ташриф мазкур соҳалардаги ютуқларни ўрганиш ва ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйишга қаратилгани билан аҳамиятли”, деди у.

Қизғин мулоқотдан сўнг Сингапур ҳукумати ва Ички ишлар вазирлиги вакиллари иштирокида кенг доирада учрашув бўлиб ўтди. Унда мамлакатимизнинг фавқулодда ва мухтор элчиси Алишер Қаюмов ҳам қатнашди.

Учрашувда Ўзбекистон – Сингапур ўртасидаги муносабатлар, ўзаро ҳамкорликнинг устувор йўналишлари, шунингдек, жаҳонда юзага келаётган геосиёсий жараёнлар фонида глобал ва минтақавий хавфсизлик масалалари, замонавий таҳдид ва хавф-хатарларга қарши курашиш, ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш борасида фикр алмашилди.

Шундан сўнг таълим муассасалари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Томонлар ўзаро тажриба алмашиш, кадрлар салоҳиятини ошириш, илмий ютуқларни оммалаштириш ва бошқа шу каби йўналишларда келишувга эришдилар.

Айтиш жоизки, хориж сафари давомида вакилларимиз Сингапур ИИВ академияси билан бир қаторда, Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда Киберхавфсизлик агентлиги фаолияти билан танишдилар. Таълим жараёнидаги илғор ёндашувлар, полиция амалиётига жорий қилинган инновацион тизимлар, “Anti-Scam” ва бошқа дастурлар, кибержиноятларга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар тақдимот тарзида намойиш қилинди.

Ташриф якунида учрашув ва мулоқотлар ҳар икки томон учун самарали ва шу билан бирга, келгусидаги ҳамкорлик йўлида муҳим қадам бўлгани эътироф этилди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech