Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Штефан Бухмайер билан мулоқот бўлиб ўтди

17 Февраль 2024, 09:02

577

Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) ҳамда Ички ишлар вазирлиги академияси ўртасидаги амалий ҳамкорлик изчил ривожланиб бормоқда.

Таълим муассасасида халқаро ташкилотнинг Марказий Осиёда зўравон экстремизмнинг олдини олиш лойиҳаси раҳбари Штефан Бухмайер билан учрашув бўлиб ўтди. Унда ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

Ҳозирги глобал шароитда минтақавий ва халқаро даражадаги хавф-хатарларга қарши биргаликда курашиш, қўшма дастурлар асосида таълим самарадорлигини ошириш, ўзаро тажриба алмашинувини кенгайтириш зарурлиги таъкидланди.     

Учрашув давомида билдирилган таклифлар қизғин муҳокама қилинди. Томонлар манфаатли алоқаларни янада мустаҳкамлаш борасида бир-бирларини қўллаб-қувватладилар.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech