Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

“Шон-шараф” музейига саёҳат

15 Июль 2023, 05:07

1391

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг “Шон-шараф” музейи экспонатларга бой масканлардан бири саналади. Бу ерда тизим тарихига оид мингга яқин ашёларни мириқиб томоша қилишингиз мумкин.

ИИВ Академиясида таълим олаётган курсант қизлар ушбу мажмуага саёҳат қилишди. Саёҳат чоғида тизим ўтмиши, шаклланиш босқичлари, музейда сақланаётган экспонатларнинг аҳамияти ҳақида сўзлаб берилди. Тошкент шаҳрида жамоат тартибини сақлаш хизматининг вужудга келиши, турли йилларга тааллуқли хизмат кийимлари, қуроллар ва махсус воситалар, мустақиллик йиллари тизимда амалга оширилган ўзгаришлар курсантларда катта қизиқиш уйғотди.

– Музейлар тарихдан сўзлайди, – дейди Академия тарихи музейи бошлиғи, катта лейтенант Малика Ўрмонова. – Айниқса ёш авлодни она Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялашда уларнинг ўрни беқиёс. “Шон-шараф” музейи билан таниша туриб, ички ишлар органлари тарихи ҳақидаги тасаввуримиз янада бойиди. Маскан ходимлари билан илғор тажрибаларни оммалаштириш ва ўзаро тажриба алмашиш борасида фикр алмашдик.

Тадбир давомида курсантлар пойтахтимиздаги “Китоб олами” дўконида ҳам бўлишди. Китобсевар юртдошларимиз учун ташкил қилинган мажмуада ўзбек ва жаҳон адабиётига дахлдор турли-туман китоблар савдога қўйилган. Танишув давомида ёшлар ўзлари қизиққан асарларни харид қилишди.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech