Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Шижоат, матонат, мардлик бир бўлса...

25 Август 2022, 03:08

1391

ИИВ Ўқув-дала марказида “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!” шиори остида ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган тадбирлар ташкил этилди.

“Ватанпарварлик ойлиги” доирасида ўтказилган “Уч авлод учрашуви”да ички ишлар органларида самарали хизмат қилган соҳа фахрийлари, Академия ходимлари ва курсантлар қатнашди. 

Тадбир аввалида полковник Иброҳим Маҳмудов ёши улуғ инсонларнинг ҳаёт тажрибаси ёш авлод вакиллари учун ибрат бўлишини таъкидлаб, маънавий-маърифий тадбир курсантларнинг шарафли касбга бўлган меҳр-муҳаббатини янада оширишга хизмат қилишини эътироф этди. Қизғин мулоқотда истеъфодаги генерал-майор Раим Каримов ва истеъфодаги полковник Ўткир Аҳмедов кўп йиллик тажрибаларини ёшлар билан ўртоқлашиб, ички ишлар органлари сафида хизмат қилишнинг шарафли жиҳатларига тўхталдилар. 

Бундан ташқари, ойлик муносабати билан курсантлар ўртасида беллашувлар уюштирилиб, уларнинг жисмоний-жанговар тайёргарлиги синовдан ўтказилди.

Мини футбол мусобақасида ўғил болалардан таркиб топган еттита жамоа, баскетбол беллашувида эса қизлар отрядининг тўртта жамоаси қатнашди. Айниқса ўқ отар қуроллардан фойдаланиш бўйича ўтказилган баҳслар қизиқарли курашларга бой ўтганини алоҳида таъкидлаш жоиз. Курсантлар “Калашников” автоматидан ўқ отиш, қуролни қисмларга ажратиш ва йиғиш, махсус воситаларни қўллаш шартларини бажариб, ўқув машғулотлари давомида эгаллаган назарий билим ва амалий кўникмаларини намоён этдилар.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech