Мустақиллик байрами олдидан ИИВ Академиясида саф кўриги ўтказилди.
Кадрлар, Тарбиявий ишларни ташкил этиш ва мукофотлаш бўлимлари ҳамда саф қисми ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда доимий ва ўзгарувчан таркиб аъзолари иштирок этди. Кўрик давомида офицер, сержант ва сафдор ходимлар, кундузги таълим курсантларининг хизмат кийими, ҳужжат ва анжомлари тегишли меъёрий ҳужжатлар талаблари аосида текширилди.
Шунингдек, масъуллар томонидан Ички ишлар органлари ходимларининг касбий маданият ва хизмат интизоми кодексида назарда тутилган талаблар, хизмат кийимидан фойдаланиш тартиблари, иш вақти ва ундан кейин ҳар бир ходим амал қилиши зарур бўлган қоидалар тушунтирилди.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати