Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Сертификатлар топширилди

24 Ноябрь 2021, 07:11

1662

“Ички ишлар органларининг ижтимоий ҳамкорлиги” мавзуидаги семинар-тренингда соҳага доир миллий ва халқаро тажрибанинг илғор жиҳатлари бўйича кўникмалар мустаҳкамланди.    

Машғулотлар БМТ Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармасининг Марказий Осиёдаги минтақавий ваколатхонаси ҳамда ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси кўмаги билан тажрибали экспертлар томонидан олиб борилди. 

Уч кун давомида ИИВ Академияси вакиллари ички ишлар органлари ижтимоий ҳамкорлигининг асосий тамойиллари, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишни самарали ташкил этиш, профилактик чора-тадбирларни амалга оширишда аҳолининг барча қатлам вакилларини қамраб олиш ва бошқа муҳим йўналишлар бўйича зарур тавсияларни олишди.

Якунда иштирокчиларга сертификатлар топширилди. 

 

ИИВ Академияси Ахборот хизмати  

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech