Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Сенатор магистрлар билан мулоқот қилди

09 Ноябрь 2024, 05:11

226

ИИВ академияси магистратурасида ёшлар сиёсатига оид ислоҳотларга бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Унда Олий Мажлис Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Дилором Тошмуҳамедова, магистратура профессор-ўқитувчилари ҳамда тингловчилари иштирок этди.

Сенат вакили мамлакатимиз тараққиётининг ҳозирги босқичида ёшлар Янги Ўзбекистоннинг муҳим таянчига айланганини таъкидлади. Чунончи, сўнгги етти йилда ёшлар масалаларига оид юздан зиёд қонун ва қарорлар қабул қилиниб, ёшлар билан ишлашнинг мутлақо янгича тизими йўлга қўйилгани, ҳудудларда олий таълим қамровини ошириш, ёшларни касб-ҳунарга йўналтириш ва бандлигини таъминлаш мақсадида тизимли чора-тадбирлар амалга оширилаётгани қайд этилди. Бу борада “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида белгилаб берилган устувор мақсадлар ва уларнинг пировард натижасига эътибор қаратилди.

Давра суҳбатида ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, оилавий ажримларни камайтириш, жамиятда ўз ўрнини тополмаётган, айниқса ёт ғоялар таъсирига тушиб қолган ёшларни фаол ҳаётга қайтариш масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди. Сенат вакили ёшлар сиёсатига оид долзарб вазифаларга тўхталиб, тингловчиларга зарур тавсиялар берди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech