Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Семинар-тренинг машғулотлари якунланди

10 Февраль 2022, 09:02

1395

Аввал хабар берилганидек, ИИВ Академиясида Туркия Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Терроризмга қарши курашиш бошқармаси ҳамда Туркия полиция академияси билан ҳамкорликда семинар-тренинг ташкил этилган эди.

Тўрт кун давом этган малака ошириш курсида таълим муассасаси профессор-ўқитувчилари ва ИИВ соҳавий хизматлари ходимлари “Полиция тизимида самарали мулоқот кўникмаларини шакллантириш”, “Терроризмга олиб келувчи радикаллашув жараёнининг олдини олишни бошқариш” мавзулари бўйича хориж тажрибасини ўргандилар.

Машғулотлар Туркия полиция академиясининг малакали мутахассислари Шенол Япрак, Туғба Айдўған, шунингдек Терроризмга қарши курашиш бошқармаси вакиллари Аҳмед Демир, Юсуф Сусам ва Аҳмед Эр томонидан олиб борилди.

Бугун семинар-тренинг иштиокчиларига сертификатлар топширилди. Тадбирда мамлакатимиздаги Туркия Республикаси элчихонасининг ички ишлар бўйича маслаҳатчиси Мустафо Авчи иштирок этиб, таълим соҳасидаги ҳамкорликнинг изчил ривожланиб бораётганидан мамнунлигини алоҳида таъкидлади.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

 

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech