3-4 ноябрь кунлари Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан Ички ишлар вазирлиги академиясида семинар-тренинг машғулотлари ўтказилди.
Қисқа муддатли ўқув йиғинида Ички ишлар вазирлиги ва Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасидан соҳавий хизматлар вакиллари, ИИВ Академиясининг ихтисослик кафедралари профессор-ўқитувчилари ҳамда Малака ошириш институти ходимлари қатнашди.
Халқаро мутахассислар томонидан “Полиция ходимларининг ёшлар билан мулоқот қилиш кўникмаларини мустаҳкамлаш”, “Ички ишлар органларининг жамоатчилик ва ОАВ билан ишлаш хизмати фаолияти” мавзуларида машғулотлар олиб борилди. Бу борада хориж ва Ўзбекистон тажрибасининг илғор жиҳатлари таҳлил қилиниб, соҳа ходимларига тавсиялар берилди.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати