Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Сайёр судда иккита иш кўрилди

10 Июнь 2023, 06:06

953

ИИВ Академиясида жиноят ишлари бўйича Янгиҳаёт тумани судининг сайёр суди бўлиб ўтди. Суд процессида таълим муассасасининг “тергов фаолияти” ихтисослик йўналишида таҳсил олаётган курсантлар ҳам иштирок этди.

Туман суди судьяси Икром Ражабов раислигида ўтказилган мажлисда Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а” банди ҳамда ушбу модданинг 1-қисмида назарда тутилган қилмишни содир этган шахслар устидан ҳукм ўқилди.

Шундан сўнг судья ва курсантлар ўртасида очиқ мулоқот ташкил қилинди. Унда одил судловни таъминлашда шахс ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатлаш, суд тизимини сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқиш борасида амалга оширилаётган кенг қамровли чора-тадбирлар юзасидан фикр алмашилди.

Курсантлар суд жараёнида муҳокама қилинган жиноят ишлари, хусусан, судга қадар ўтказилган процессуал ҳаракатларнинг айрим жиҳатлари ва ҳукмнинг қонуний асослари бўйича ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

 

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech