Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Сайёр суд бўлиб ўтди

21 Декабрь 2023, 04:12

639

ИИВ Академиясида жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек тумани суди томонидан навбатдаги сайёр суд ўтказилди.

Суд процессини “тергов фаолияти” ихтисослик йўналиши бўйича таълим олаётган курсантлар кузатиб боришди. Сайёр мажлисда Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларининг тегишли моддалари билан судланаётган шахсларга нисбатан жавобгарлик муқаррарлиги таъминланди.

Шундан сўнг, судьялар иштирокида давра суҳбати ташкил қилинди. Соҳа вакиллари “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг мазмун-моҳияти, хусусан, суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқишга қаратилган мақсад ва вазифалар ҳақида тушунчалар берилди. Мулоқот руҳида ўтган тадбир давомида курсантлар Жиноят, Жиноят-процессуал ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларидан ўрин олган янгиликлар юзасидан зурур маълумотларга эга бўлишди.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech