ИИВ академияси профессор-ўқитувчилари томонидан ҳудудларда сайёр ўқув-амалий семинарлар ўтказилди.
Хоразм, Бухоро, Навоий, Самарқанд, Наманган вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида ташкил этилган машғулотларга туман-шаҳар ички ишлар органлари бошлиқлари жалб қилинди.
Машғулотларда маҳаллаларнинг криминоген вазиятини баҳолаш ва прогноз қилиш, ҳудудларда ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, аҳоли билан манзилли ишлаш, “оила – мактаб – маҳалла” тамойили асосида вояга етмаганлар ўртасида профилактик чора-тадбирларни самарали ташкил этиш, ички ишлар органларида қонунчилик ва хизмат интизомини мустаҳкамлаш каби долзарб масалалар ёритилиб, амалиётга татбиқ қилинаётган янгича механизмлар тушунтирилди. Шу билан бирга, ҳудудлардаги айрим муаммолар таҳлил қилиниб, уларнинг илмий-амалий ечимлари юзасидан атрофлича фикр алмашилди.
Муҳими, ўтказилган машғулотлар соҳа ходимларининг билим ва кўникмаларини юксалтириш орқали тизим самарадорлигини ошириш, маҳаллаларда криминоген вазиятни барқарорлаштиришга қаратилган ишларни самарали ташкил этишда муҳим аҳамият касб этмоқда.
ИИВ академияси Ахборот хизмати