Аввал хабар берганимиздек, ИИВ академияси профессор-ўқитувчилари томонидан ҳудудий ички ишлар органларида машғулотлар ўтказилмоқда.
Галдаги йиғин Фарғона вилоятининг Қува, Риштон, Бағдод туманлари ҳамда Қувасой шаҳрида ташкил қилинди. Дастурга биноан, профилактика инспекторлари, тезкор вакил ҳамда терговчи(суриштирувчи) ходимлар учун касбий билим ва кўникмаларни оширишга қаратилган машғулотлар ўтказилди.
Бундан ташқари, сайёр учрашувларда ҳудудларнинг криминоген вазиятини барқарорлаштириш мақсадида яратилган методик қўлланмалар тақдимот қилиниб, илмий ёндашувларга асосланган таклиф ҳамда тавсияларни амалиётга татбиқ этиш, жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш чора-тадбирлари атрофлича тушунтирилди.
Машғулотлар қизғин давом эттирилмоқда.
ИИВ академияси Ахборот хизмати