Жиноят ишлари бўйича Юнусобод тумани судида ўтказилган суд жараёнлари Академиянинг “тергов фаолияти” ихтисослиги бўйича таълим олаётган курсантлари учун сайёр машғулот вазифасини ўтади.
Курсантлар суд просессида иштирок этиш орқали Жиноят кодексининг 164-моддаси иккинчи қисми “а” ва “б” бандлари ҳамда 277-моддаси учинчи қисми “а” бандида назарда тутилган қилмишларни содир этган шахсларга нисбатан чиқарилган суд ҳукмига гувоҳ бўлишди.
Суд вакиллари иштирокида бўлиб ўтган давра суҳбатларида ўқув жараёнида назарий билимларни пухта эгаллаш, суд-тергов амалиёти, хусусан, суриштирув ва дастлабки тергов босқичида қонунийликни таъминлаш юзасидан тавсиялар билдирилди.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати