Таълим жараёнида илғор тажрибаларни оммалаштириш, ўқув машғулотларига тажрибали амалиёт ходимларини жалб этиш ижобий самара беради.
ИИВ Академиясида жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди вакиллари иштирокида давра суҳбати ташкил этилди. Мулоқот олдидан сайёр суд мажлиси ўтказилиб, унда Жиноят кодекси 131-моддасининг иккинчи қисми “б” банди ҳамда 276-моддасининг иккинчи қисми “б” бандида назарда тутилган қилмишларни содир этган шахсга нисбатан суд ҳукми ўқилди.
Давра суҳбатида Жиноят ишлари бўйича туман суди раиси Ш. Бакаев ва бошқалар сўз олиб, тергов амалиётида жиноий қилмишларни квалификация қилишда эътибор қаратилиши зарур жиҳатларга тўхталиб ўтишди. Жиноят кодексининг 2441-моддаси учинчи қисми “г” бандида назарда тутилган жиноят иши бўйича қабул қилинган хусусий ажрим қизғин муҳокама қилинди. Савол-жавобларга бой ўтган учрашувда курсантлар ўзлари учун зарур тавсияларни олишди.
Бундан ташқари, Академиянинг Тергов фаолияти кафедраси томонидан Тошкент давлат юридик университети талабаларига “Ишни судга қадар юритиш босқичининг ўзига хос хусусиятлари” мавзуида маъруза машғулоти ўтказилди. Криминалистик полигонда жиноят жойини кўздан кечириш бўйича ташкил этилган амалий машғулот ҳамда таълим маскани фаолияти билан танишув бўлажак ҳуқуқшуносларда улкан таассурот қолдирди.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати