ИИВ Академияси профессор-ўқитувчилари томонидан Самарқанд вилояти ички ишлар органларида қисқа муддатли ўқув курслари ташкил этилди.
Профилактика инспекторларининг фаолият самарадорлигини оширишга қаратилган машғулотлар интерфаол ёндашувлар асосида олиб борилди. Ўқув режасига биноан, “Ҳуқуқбузарликлар профилактикасига оид ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти”, “Маҳаллалар, айниқса криминоген вазияти оғир ҳудудларда ижтимоий профилактикани самарали ташкил этиш”, “Ҳуқуқбузарлик содир этиш эҳтимоли бўлган шахлар билан манзилли ишлаш, “Ҳуқуқбузарликларни малакалаш ва ишга доир процессуал ҳужжатларни расмийлаштириш”, “Хизматдаги ностандарт вазиятларда ўзини ўзи бошқариш” ҳамда бошқа муҳим мавзуларда семинар-тренинглар ўтказилди.
Машғулотлар якунида соҳа вакиллари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати