Навоий вилояти ИИБда профилактика инспекторларининг фаолият самарадорлигини оширишга қаратилган “Сайёр Академия” ўқув курси доирасида дастлабки машғулотлар ташкил этилди.
Ўқув курсидан кўзланган мақсад жиноятчиликни жиловлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш фаолиятида амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар жараёнида соҳа вакилларининг билим ва кўникмаларини оширишдир.
ИИВ Академиясининг тажрибали профессор-ўқитувчилари томонидан маҳаллаларда ижтимоий профилактика субъектларининг фаолиятини самарали ташкил этиш, содир этилган ҳуқуқбузарликни малакалаш (ҳуқуқий баҳо бериш), процессуал ҳужжатларни расмийлаштириш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси объектлари билан манзилли профилактик чора-тадбирларни амалга ошириш ва бошқа муҳим йўналишларда интерфаол машғулотлар олиб борилмоқда. Бундан ташқари, профилактика инспекторлари жиноятчиликни жиловлаш бўйича ҳудудларнинг ўзига хос хусусиятини инобатга олган ҳолда тайёрланган методик қўлланмалар тақдимоти билан танишдилар.
Сайёр машғулотларни республикамизнинг барча ҳудудларида ташкил этиш режалаштирилган.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати