Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

“Сайёр академия” ҳудудларда

21 Май 2024, 09:05

508

Шу кунларда Андижон ва Наманган вилоятларида “Сайёр академия” дастури асосида ўқув курслари ташкил этилмоқда.

Машғулотлар ҳудудий профилактика инспекторлари, тезкор вакил ҳамда терговчи(суриштирувчи) ходимларнинг касбий билим ва кўникмаларини юксалтириш, шу орқали ички ишлар органларининг фаолият самарадорлигини ошириш мақсадида йўлга қўйилди.

Ўқув режасига биноан, Ички ишлар вазирлиги академияси профессор-ўқитувчилари томонидан “Оилавий (маиший) зўравонлик билан боғлиқ жиноятларга қарши курашиш ва уларни квалификация қилиш муаммолари”, “Нарса ва ҳужжатларни кўздан кечириш, тақдим қилинган нарсани олиш, тинтув ва олиб қўйиш ҳамда мол-мулкни хатлаш процессуал ҳаракатларини ўтказиш ва расмийлаштириш тартиби ҳамда тактикаси”, “Кибержиноятларнинг замонавий турлари, содир этилиш усуллари ва уларни фош қилишнинг тактик хусусиятлари”, “Конфликтли вазиятларни баҳолаш ва уларни бошқариш” каби мавзуларда интерфаол семинар-тренинглар ўтказилмоқда.

Бундан ташқари, ҳудудларда содир этилаётган жиноятлар таҳлил қилиниб, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ва жиноятчиликни жиловлаш, криминоген вазиятни барқарорлаштириш масалалари юзасидан атрофлича фикр алмашилмоқда.

Ишчи гуруҳ вакилларининг айтишича, сайёр машғулотлар республикамизнинг барча ҳудудларида ташкил этилади.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech