Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Сайлов қонунчилигига бағишланди

23 Октябрь 2024, 08:10

197

Ички ишлар вазирлиги академиясида “Сайлов ва ёшлар” мавзуида учрашув ўтказилди.

Тадбир ёшларнинг сайлов қонунчилиги борасидаги билимини юксалтириш, мамлакатимизда кечаётган кенг қамровли ислоҳотлар ва сиёсий жараёнларга дахлдорлигини ошириш мақсадида ташкил этилди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти, Ёшлар иттифоқининг Тошкент шаҳар ҳудудий кенгаши, ИИВ академиясидаги 100-сайлов участкаси вакиллари ҳамда курсантлар иштирок этган тадбирда сайлов тизимидаги янгиликлар, аралаш сайлов тизимининг ўзига хос хусусиятлари ва аввалги сайловлардан фарқи, Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайловини юқори савияда ўтказиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида атрофлича сўз юритилди.

Таъкидлаб ўтилганидек, бу йилги сайловда 6,5 миллион нафар ёшларнинг иштирок этиши кўзда тутилган бўлиб, шундан 506 минг 825 нафар ёшлар биринчи маротаба сайловда қатнашадилар. Учрашувда сўз олганлар ушбу сиёсий жараённинг муҳим аҳамиятига тўхталиб, ёшларни фаолликка чорладилар.

Курсантлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech