Марказий сайлов комиссияси котиби Худоёр Маматов Ички ишлар вазирлиги академиясидаги 100-сайлов участкаси фаолияти билан танишди.
Мулоқот чоғида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловини юқори савияда ўтказиш, бу йилги сайловларнинг ўзига хос хусусиятлари, сайлов қонунчилигидаги ўзгаришлар ҳамда участка сайлов комиссияси томонидан амалга оширилаётган ишлар юзасидан фикр алмашилди.
Марказий сайлов комиссияси котиби муҳим сиёсий тадбирга тайёргарлик жараёнларини кўздан кечириб, ёшларнинг мамлакатимиз ҳаётидаги ўзгаришларга дахлдорлигини ошириш, сайлов қонунчилиги борасидаги билимини юксалтириш, сайловни уюшқоқлик билан ташкил этиш каби масалаларда услубий тавсиялар берди.
ИИВ академияси Ахборот хизмати