ИИВ академиясида жиноят иши бўйича навбатдаги сайёр суд бўлиб ўтди.
Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноят иши доирасида ўтказилган мажлисда “ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва пробация фаолияти” таълим йўналиши курсантлари ҳамда ихтисослик кафедраси профессор-ўқитувчилари ҳам қатнашди.
Судда айбдорнинг қилмиши қонун асосида кўриб чиқилиб, унга нисбатан тегишли ҳукм ўқилди. Шундан сўнг суд раиси Бахтиёр Алимов курсантлар билан мулоқот қилиб, терговга қадар текширув жараёнида процессуал ҳужжатларни расмийлаштириш, ҳуқуқбузарликларни малакалашнинг муҳим жиҳатларига тўхталди.
Мулоқот чоғида курсантлар сайёр судда кўрилган иш ва бошқа масалаларда ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиб, назарий билимларни амалиётда самарали қўллаш юзасидан тавсиялар олишди.
ИИВ академияси Ахборот хизмати