Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Саҳнада ҳаваскор бахшилар

28 Декабрь 2023, 09:12

645

Кейинги йилларда юртимизда бахшичиликни янада ривожлантириш борасида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.

Қуролли Кучлар академиясида “Бахшичилик санъати” кўрик-танлови ўтказилди. Беллашувда Ички ишлар вазирлиги академияси, Жамоат хавфсизлиги университети, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академияси, Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти ҳамда Қуролли Кучлар академияси курсантлари иштирок этди. Жамоаларнинг чиқиши Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институти вакилларидан иборат ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳолаб борилди.

Ҳаяжонли лаҳзаларга бой ўтган кўрик-танловда Ички ишлар вазирлиги академиясининг “Навобахш” жамоаси “Энг моҳир ижрочи” ҳамда “Моҳир соз ва овоз соҳиби” номинацияларига сазовор бўлди.

Қуролли кучлар академиясига “Ўзига хос ижрочи” ва “Энг моҳир достон ижрочиси” номинациялари насиб этган бўлса, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академияси курсанти “Энг ёш ижрочи” бўлди. Шунингдек, “Энг моҳир чолғу ижрочиси” ва “Энг иқтидорли аёл” номинацияларини Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти ҳамда Жамоат хавфсизлиги университети курсантлари қўлга киритди.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech