Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Саф кўриги интизомни мустаҳкамлайди

23 Феврал 2026, 21:02

93

ИИВ академиясида сафдор, сержант ва офицерлар таркиби ходимлари учун саф кўриги ўтказилди. 

Тошкент шаҳар горнизони буйруғи асосида ўтказилган кўрик давомида шахсий таркибнинг кундалик хизмат кийими, ҳужжатлари ва анжомларининг белгиланган талабларга мувофиқлиги текширилди.

Кадрлар бўлими масъуллари томонидан аниқланган камчиликлар юзасидан ходимлар ва уларнинг бевосита раҳбарларига тавсиялар берилди. Шунингдек шахсий таркиб аъзоларига Ички ишлар органлари ходимларининг касбий маданият ва хизмат интизоми кодекси талабларига қатъий риоя қилиш, хизмат шайликни ошириш борасида кўрсатма берилди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech