Ички ишлар органларида хизмат қилишнинг зарур жиҳатларидан бири руҳият соғломлиги ҳисобланади. Ходимларнинг психологик ҳолатини ўрганиш ва ўз вақтида малакали ёрдам кўрсатиш фаолият самарадорлигини оширишга хизмат қилади.
Айни кунларда ИИВ Академияси Психологик таъминлаш марказида шаҳодатланган ходимларнинг руҳий барқарорлигини аниқлашга қаратилган тадбирлар олиб борилмоқда. Шахсий таркиб аъзоларининг руҳий ҳолатидаги ўзгаришларни барвақт аниқлаш мақсадида ўтказилаётган психодиагностик текширувларга малакали психолог-инспекторлар жалб қилинган.
Марказ бошлиғи, подполковник Илҳомали Калоновнинг айтишича, профилактик хусусиятга эга бундай тадбирлар ходимларнинг хизмат ва оилавий шароитдаги муаммоларини ўрганиш, уларнинг олдини олиш, шахсий таркиб ўртасида хизмат интизомини мустаҳкамлаш, касбий фазилатларни шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади. Психодиагностика натижалари таҳлил қилиниб, зарур психокоррекцион табдирлар амалга оширилмоқда.
Айтиш жоизки, марказ вакиллари томонидан руҳий барқарорликни сақлаш омиллари тушунтирилиб, турли вазиятларда ўзини-ўзи бошқариш, иродавий фазилатларни намоён эта билиш, зиммадаги бурч ва мажбуриятларни адо этишга масъулият билан ёндашиш юзасидан маслаҳатлар берилмоқда.
Ички ишлар органларида “Маънавият ойлиги” доирасида ташкил қилинаётган тадбирлар давом этмоқда.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати