Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Республика ўқув-семинари ташкил қилинди

17 Август 2023, 09:08

944

Жорий йилнинг 15–18 август кунлари ИИВ Академиясида ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда “маҳалла бешлиги” фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида ўқув-семинар ўтказилди.  

Тадбир “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратура, Миллий гвардия, Ёшлар ишлари агентлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси билан ҳамкорликда ташкил қилинди.

Уч кун давомида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан жалб қилинган масуъл ходимлар учун “Ёшлар ва вояга етмаганлар томонидан содир этилаётган жиноятларнинг олдини олишда “маҳалла бешлиги”нинг ҳамкорлиги”, “Маҳаллалардаги ёшлар етакчилари фаолиятини самарали ташкил этиш ҳамда улар иштирокида жиноятчилик профилактикасини амалга ошириш механизмлари”, “Таълим муассасалари ёшлари ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш”, “Низоли оилалар билан ишлаш ва уларнинг фарзандларини ижтимоийлашувини таъминлаш”, “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш ва ижтимоий профилактикани ташкил этиш”, “Маҳалла – туман(шаҳар) – ҳудуд” кесимида вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишнинг самарали тизимини яратиш” мавзуларида интерфаол машғулотлар ўтказилди.

Шунингдек ҳудудлар тажрибаси асосида жиноятчиликни жиловлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, аҳоли билан манзилли ишлаш, маҳаллаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирларини мақсадли ташкил этиш, бу борада илғор тажрибаларни оммалаштириш юзасидан фикр алмашилди. Ўқув-семинар якунида иштирокчилар сертификат билан тақдирланди.

 

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech