Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Республика конференцияси бўлиб ўтди

09 Май 2024, 07:05

540

Ички ишлар вазирлиги академиясида “Маҳкумларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни такомиллаштириш мавзуига бағишланган илмий-амалий конференция ўтказилди.

Анжмуман Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), Ички ишлар вазирлигининг манфаатдор департаментлари ҳамда турдош олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Соҳа вакиллари, ҳуқуқшунос олимлар, профессор-ўқитувчи ва тадқиқотчилар, академиянинг “жазони ижро этиш фаолияти” ихтисослик йўналиши курсантлари иштирок этган тадбирда мавзунинг илмий-амалий жиҳатлари атрофлича муҳокама қилинди. “Маҳкумлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг конституциявий асослари”, Маҳкумларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлашда омбудсман институтининг ўрни”, “Пробация назорати остидаги шахсларни ижтимоий мослаштириш” ва бошқа мавзуларда долзарб маърузалар тингланди.

Мазкур йўналишда амалга оширилаётган ислоҳотлар таҳлил қилиниб, айрим муаммоларнинг ечимларига қаратилган таклифлар билдирилди..

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech