28-30 март кунлари Ички ишлар вазирлиги академияси ҳуқуқшунослик фани бўйича олимпиаданинг республика босқичига мезбонлик қилди.
Вазирлик тасарруфидаги академик лицейлар ўртасида ташкил этилган олимпиадада Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳридан жами 14 нафар ўғил-қиз иштирок этди.
Синовлар ёзма иш ва тест шаклида ўтди. Муҳими, ҳар икки босқич ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқариш, билим олишга бўлган иштиёқини кучайтириш, янги иқтидор эгаларини кашф этишга хизмат қилди.
Якуний натижаларга кўра, биринчи ўрин Сурхондарё академик лицейи ўқувчиси Муҳаммадсодиқ Абдужаъфаровга, иккинчи ўрин Фарғона академик лицейи ўқувчиси Сабринабону Неъматовага ҳамда учинчи ўрин Бухоро академик лицейи ўқувчиси Мирали Муҳаммадовга насиб этди.
Тақдирлаш маросимидан сўнг олимпиада иштирокчилари “Янги Ўзбекистон” боғини томоша қилиб, академия яратилган замонавий шароитлар билан танишдилар.
ИИВ академия Ахборот хизмати