Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Рақамлаштириш – замон талаби

28 Октябрь 2023, 06:10

915

Бугунги кунда ички ишлар органлари фаолиятига рақамли технологиялар ва ахборот-маълумот тизимлари жадал татбиқ қилинмоқда. Бу эса тизим самарадорлигини оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

ИИВ Академияси магистратурасида ички ишлар вазирининг ахборот технологиялари бўйича ўринбосари, полковник Зуфар Қурбонов билан учрашув бўлиб ўтди.

Тадбирда замонавий ахборот-коммуникация технологияларининг долзарб аҳамияти, бу борада амалга оширилаётган комплекс чора-тадбирлар, шунингдек, келгусидаги режалар хусусида сўз борди. Бугунги глобаллашув шароитида рақамли технологияларнинг кўлами ва имконияти тобора ошиб бораётгани, сунъий интеллект ёрдамида фаолият кўрсатадиган тизимлар орқали тизим фаолияти янада такомиллашиб бораётгани таъкидланди.

Вазир ўринбосари яна бир муҳим жиҳат саналган ахборот хавфсизлигини таъминлаш масаласига ҳам эътибор қаратди. Унинг қайд этишича, тизимни рақамлаштириш ва кибер таҳдидлардан ҳимояланиш  бўйича ривожланган давлатларнинг илғор тажрибалари асосида жадал ишлар қилинмоқда. Бу нафақат тизим фаолияти, балки фуқароларга кўрсатилаётган давлат хизматлари сифатини ҳам оширади.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech