Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Рақамлаштириш жараёнлари тақдимот қилинди

1 Май 2026, 22:13

79

Бугунги кунда ички ишлар органлари тизимида рақамлаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада айниқса пойтахтимизда самарали ёндашувлар татбиқ қилинган.

ИИВ академиясида бўлиб ўтган тақдимот жараёнида Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи Равшан Султанходжаев мазкур йўналишда амалга оширилаётган кенг қамровли чора-тадбирлар ҳақида маълумот берди.

Соҳавий хизматлар, туман ички ишлар органлари раҳбарлари, факультет ва кафедралар бошлиқлари, магистратура тингловчилари иштирок этган тадбирда рақамлаштиришда эришилаётган натижалар ҳамда келгусидаги устувор йўналишлар таҳлил қилинди.

Таъкидлаб ўтилганидек, рақамли ечимлар давлат органлари фаолиятининг муҳим мезонига айланиб бормоқда. Бу борада ички ишлар тизимида ҳам салмоқли ишлар қилинмоқда. Инновацион тизимларнинг йўлга қўйилгани бошқарув самарадорлигини ошириш, очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, эҳтимолий коррупция ҳолатларига барҳам беришга хизмат қилмоқда. Айниқса аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчиликка қарши курашиш, криминоген вазиятни прогноз қилиш, тезкор қидирув ва тергов тадбирлари сифатини оширишда рақамли платформалар имкониятлари кенгайиб бормоқда.

Тадбирда рақамлаштириш истиқболлари аниқ рақамлар ва статистик маълумотлар орқали тушунтириб ўтилди. Хавфсиз муҳитни шакллантириш мақсадида ҳудудларга жорий қилинаётган тажрибалар, “Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегияси доирасида белгилаб олинган вазифалар, мазкур йўналишда ечимини кутаётган масалалар муҳокама қилинди. Бошқарувни рақамлаштиришнинг афзалликлари борасида магистратура тингловчиларига тавсиялар берилди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech