Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

“Рангларда акс этган Ватан мадҳи”

17 Ноябрь 2022, 06:11

1143

Жонажон Ўзбекистонимизнинг давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан пойтахтимиздаги Адиблар хиёбонида ўтказилган расмлар танлови шундай номланди.

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг Ички ишлар вазирлиги академиясидаги бошланғич ташкилоти, Тарбиявий ишларни ташкил этиш бўлими ҳамда ўқув-саф қисми ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда бир гуруҳ иқтидорли курсантлар қатнашди.

– Танловнинг аҳамияти жуда юқори, – дейди 1-босқич курсанти Самира Сираева. – Чунки давлат рамзларига эътибор, аввало, она юртимизга бўлган юксак эҳтиромнинг намунасидир. Ҳар бир инсон ўз Ватанини чексиз меҳр-муҳаббат билан севиши, муқаддас тимсолларини ардоқлаши керак. 

Иштирокчилар миллий ғурур ва ифтихоримиз рамзи бўлган байроғимизнинг пурвиқор салобатини маҳорат ила тасвирлаб бердилар. Танлов якунида эса энг сара ижодий ишлар кўргазмаси ҳам ташкил қилинди.

Шундан сўнг Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вакиллари иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда таниқли шоирлар сўз олиб, юртимиздаги улкан янгиланишлар жараёнида миллий адабиётимизга қаратилаётган юксак эътибор, бой адабий меросимизни ўрганиш ва келгуси авлодларга етказиш борасида амалга оширилаётган кенг миқёсдаги ишлар ҳақида тўхталиб ўтишди. Меҳмонлар ва истеъдодли курсантлар ўз ижод намуналаридан ёд айтишди.

 

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech