Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Рағбат янги марралар сари ундайди

12 Май 2023, 02:05

872

Билим эгаллаш йўлидаги саъй-ҳаракат безавол кетмайди. Ўз олдига улкан мақсадлар қўйган иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш эса эртанги кунимизга мустаҳкам пойдевор ҳозирлайди.

ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Таълим муассасалари бўйича бўлими ташаббуси билан Академиянинг кундузги таълим курсантлари учун учрашув ташкил қилинди. “Маънавият ойлиги” доирасида “Фақат бизга ишонгин, Ватан!” шиори остида ўтказилган тадбир ёшларга чинакам мотивация берди.

 Учрашувда бўлим бошлиғи, подполковник Ўткир Қосимов сўз олиб, ёшлар таълим-тарбияси муҳтарам Президентимизнинг эътибор марказида бўлган устувор масалалардан бири эканлигини алоҳида таъкидлади. Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган “Янги Ўзбекистонни ёшлар билан бирга қурамиз!” деган улуғвор ғоя мустақил фикрга эга, дунёқараши кенг, илғор билимли ўғил-қизларни тарбиялашда муҳим дастуриламал бўлаётгани эътироф қилинди. Айниқса сўнгги йилларда ички ишлар органлари учун профессионал кадрлар тайёрлаш мақсадида Академия таълим жараёнига замонавий ёндашувлар жорий қилиниб, курсантлар учун улкан имкониятлар яратилгани қайд этилди.

Шу куни тадбир иштирокчиларига ШХББ Таълим муассасалари бўйича бўлими томонидан тайёрланган видеоролик намойиш қилинди. Ўқишдаги фаол интилиши, етук маънавий-ахлоқий фазилатлари билан тенгдошларига ўрнак бўлиб келаётган курсантларнинг она-оналарига миннатдорлик хатлари берилгани акс этган лавҳалар ёшлар учун кутилмаган рағбат бўлди. 

Учрашув сўнггида ҳар бир курсант иқтидорли тенгқурларидан ибрат олиб, ўз билим салоҳияти ва касбий фазилатларини доимий равишда шакллантириб бориши кераклиги таъкидланди.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech