Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Раҳбар компетенциялари – самарали бошқарув асоси

14 Апрел 2026, 20:10

79

ИИВ академиясида Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳри ва вилояти ИИББ ҳамда вилоят ИИБларининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳамда Пробация хизмати бошлиқлари учун қисқа муддатли ўқув йиғини ташкил қилинди.

Ўқув йиғинидан кўзланган мақсад раҳбар кадрларнинг бошқарув салоҳиятини ошириш, тизим фаолиятига стратегик ёндашувларни жорий этиш, ҳудудлардаги илғор тажрибалар бўйича ўзаро тадриба алмашишдир.

Машғулотлар Президент ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси вакиллари, Ички ишлар вазирлиги соҳавий хизматлари масъуллари, Криминология тадқиқот институти ҳамда ИИВ академияси профессор-ўқитувчилари, шунингдек тажрибали мутахассислар томонидан олиб борилмоқда.

Тингловчилар аҳоли муаммоларини манзилли ҳал этиш, маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, криминоген хавф-хатарларни баҳолаш, медиа ва жамоатчилик билан ишлаш, нарко ва кибержиноятларга қарши самарали курашиш, тизимда коррупциянинг олдини олиш, мурожаатлар ва жиноятга оид хабарлар билан ишлаш ҳамда бошқа йўналишларда раҳбарлар олдида турган долзарб вазифалар юзасидан билим ва кўникмаларини оширмоқда.

Бундан ташқари, ўқув йиғини давомида улар хавфсиз муҳитни шакллантириш бўйича пойтахтимизнинг Чилонзор туманида амалга оширилаётган кенг қамровли чора-тадбирлар билан танишиб, илғор амалиётларни ўрганадилар. Машғулотлар якунида тингловчилардан якуний синов имтиҳонларини қабул қилиш кўзда тутилган.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech