ИИВ академиясида Қозоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Қустаной академияси билан ҳамкорликда онлайн машғулот ташкил этилди.
Унда кундузги таълимнинг 1 ва 2-курс курсантлари, ихтисослик кафедралари профессор-ўқитувчилари ҳамда сиртқи таълимда ўқиётган жазони ижро этиш муассасалари ходимлари қатнашди.
Икки томонлама ҳамкорлик меморандуми асосида ташкил қилинган машғулотда диний радикал ва экстремистик ғоялар таъсирига тушиб қолган маҳкумлар билан ишлаш, тарбиявий ва профилактик тадбирларни олиб бориш, уларга психологик ёрдам кўрсатиш, уларнинг ижтимоий мослашувини таъминлаш масалалари ёритилди.
Машғулот якунида маҳкумларни ахлоқан тузатиш, уларга қонунга итоаткорлик руҳини сингдириш, тузалиш йўлига ўтмаганлар билан ишлаш борасида йўлга қўйилган илғор тажрибалар таҳлил қилиниб, тизим фаолиятини такомиллаштириш юзасидан мулоҳазалар билдирилди.
ИИВ академияси Ахборот хизмати