ИИВ Академияси магистратурасида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси вакиллари билан давра суҳбати бўлиб ўтди.
Мулоқотда мамлакатимиз қонунчилигида кутилаётган янгиланишлар, соҳа вакиллари томонидан ишлаб чиқилаётган қонун лойиҳалари, ички ишлар органлари, тезкор-қидирув фаолияти ва маъмурий қамоқни ўташни тартибга солувчи қонунларга киритилиши режалаштирилаётган ўзгартиришлар, уларнинг аҳамияти ва зарурати хусусида сўз борди.
Бу борада ички ишлар органларининг турли соҳавий хизматлари фаолият юритиб, айни пайтда бошқарувга оид замонавий билим ҳамда кўникмаларни эгаллаётган магистратура тингловчиларининг таклиф ва тавсиялари, фаолиятни такомиллаштиришга қаратилган мулоҳазалари тингланди.
Тадбир сўнггида меҳмонлар Академияда йўлга қўйилган таълим жараёнлари билан танишдилар.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати