Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов “Маломат тошлари” шеърида миллатимиз зиёлиларининг фожиали қисмати ҳақида шундай сатрларни битган эди.
ИИВ Академиясида “Қодирийни эслаб...” мавзуида адабий-маърифий кеча бўлиб ўтди. Унда таниқли адиб Шеркон Қодирий, тилшунос олим ва тадқиқотчилар, таълим муассасасининг Ўзбек тили ва хорижий тиллар кафедраси вакиллари ҳамда курсантлар иштирок этди.
Кечада сўз олганлар Абдулла Қодирийнинг ҳаёти ва ижоди, бой адабий мероси, ўлмас асарларининг замонамиз ёшлари учун ибратли жиҳатлари, бугунги кунда миллий адабиётимизга қаратилаётган улкан эътибор, айниқса маърифатпарвар адибларимиз ижодининг миллий юксалишимиздаги беқиёс аҳамияти ҳақида чиқишлар қилдилар.
Иқтидорли курсантлар томонидан ижро этилган шеърлар, Қодирий асарларидан тайёрланган саҳна кўринишлари улуғ боболаримизнинг “Адабиёт яшаса – миллат яшайди” дея ғояси ёш авлодни эзгу мақсадлар сари даъват этаётганини намоён этди.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати